Коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан пул маблағи берилаётгани рост(ми)?

Коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан пул маблағи берилаётгани рост(ми)?

ССВ: Коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан пул маблағи берилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз!

Ижтимоий тармоқларда юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бу каби ёлғон ахборотлар аввал ҳам кузатилган ва вазият бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз муносабатини билдирган эди.

Мазкур ҳолат бўйича вазирлик қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган бу каби уйдирма хабарларни тарқатувчилар эндиликда интернетда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, одамларни ўз тузоғига илинтиришга интилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланиб, унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

‼️Юқоридаги ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

✅ Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликни, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!