Коронавирусга қарамай, Испанияда уй-жой нархи арзонлашмайди

Коронавирусга қарамай, Испанияда уй-жой нархи арзонлашмайди

Испанияда уй-жой нархи яқин орада пасаймайди гарчи коронавирус пандемияси маҳаллий кўчмас мулк бозорига салбий таъсир кўрсатаётган бўлса-да. Бу ҳақда Savills Aguirre Newman консалтинг фирмаси маълумотларига асосланиб, EuroWeekly News хабар бермоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, қисқа муддатда кўчмас мулк қийматининг пасайиши бўлмайди, аммо ҳозирги шароитда харидорларга объектларни танлашга кўпроқ вақт сарфлаш имконияти мавжуд. Кўпчилик чегирмалар кутмоқда, битим тузишга шошилмаяпти.

Шу билан бирга, Испанияда уй сотувчилар шу пайтгача имтиёзлардан воз кечмоқда. Мамлакатда уй-жой нархлари барқарор: нарх арзонлашиши на олди-сотди бозорида, на ижара соҳасида кузатилади. Бундан ташқари, машҳур сайёҳлик маскани бўлган Коста-дел-Сол вилоятида, таклифлар етишмаслиги сабабли 2018 йилдан бошлаб квартираларни ижарага бериш нархи 20 фоизга ошди.

Май ойининг бошида Европа уй-жой нархларининг кескин пасайишини башорат қилган эди. 2020 йил якунларига кўра, Испания, Ирландия, Италия ва Буюк Британияда мулк нархи 3-3,5 фоизга тушиши мумкин. Португалияда пасайиш 2,5 фоизни, Бельгия, Франция ва Германияда 1,2-1,4 фоизни ташкил этади. Аммо Швейцарияда вазият аксинча, бу ерда ҳатто 2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамай, кўчмас мулк 0,5 фоизга қимматлашиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!