Коронавирусга энг кам чалинганлар тоифаси маълум бўлди

Коронавирусга энг кам чалинганлар тоифаси маълум бўлди

«10 ёшгача бўлган болалар коронавирус инфекциясини бошқаларга қараганда енгилроқ ўтказишмоқда», дея маълум қилди ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове.

Унинг таъкидлашича, дунё бўйлаб коронавирус хасталигини юқтириб олган болалар 1 фоиздан 3 фоизгача, баъзи ҳудудларда эса 5 фоизигача. Бу эса ўз навбатида, уларнинг касалликни енгил шаклда ўтказаётганлигидан дарак бермоқда.

Эндиликда Мария Ван Керкхове коронавирус болалар ўртасида юқиши мумкинлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини таъкидламоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!