Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар (ФОТО)

Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар (ФОТО)

Коронавирус пандемияси ҳали якунига етмади. Касаллик кўплаб мамлакатларда бир қанча ўлимларга сабаб бўлди. Вафот этганлар орасида машҳурлар ҳам бор. Эътиборингизга вирусга чалиниб ҳаётдан кўз юмган машҳурлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Лючия Бозе

Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар

Италиялик актриса таниқли режиссёрларнинг фильмларида суратга тушган. Шунингдек, у "Мисс Италия" ғолиблигига номзод ҳам бўлган. У Туреганода фаришталар музейини очган ва таниқли рассомларнинг фаришталар акс этган суратларини тўплаган. Актриса 2013 йилгача ишини давом эттирди. 23 мартда эса Испанияда 89 ёшида коронавирусга чалиниб, вафот этди.

Сержио Росси

Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар

Аёллар бу дизайнерни у яратган оёқ кийимлар орқали яхши танишади. Росси бренди ўзининг жозибадорлиги ва сифати билан ажралиб туради. Дизайнер ҳам коронавирусдан четда қолмади, 85 ёшида ушбу вирусдан вафот этди.

Адам Шлезингер

Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар

Адам кўплаб фильм ва театр постановкалари учун яратган қўшиқлари билан машҳур. У бир қанча саундтреклари учун "Эмми" ва "Грэмми" мукофотларини қўлга киритган. У 1 апрелда Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган. Адам 52 ёшни қарши олганди.

Ли Фьерро

Коронавирусга чалиниб, вафот этган машҳурлар

Умрининг охирги кунларини пенсионерларнинг дам олиш масканида ўтказган актриса 91 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Коронавирусга чалинган Ли 6 апрель куни касалликка таслим бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!