Коронавирусга чалиниб соғайган одамга қанча вақтгча касаллик юқмайди?

Коронавирусга чалиниб соғайган одамга қанча вақтгча касаллик юқмайди?

АОКАда ўтказилган брифингда Севара Убайдуллаева қуйидаги саволга жавоб берди:

«Ўтган йили кузда COVID билан касалланиб, соғайгандик. Яқинда қизим шамоллади, ҳид ва таъм билмаяпти. ПЗР-тест мусбат чиқди. Тузалган одамларда антитаначалар бир йилгача ҳимоя қилади дейишганди. Энди нима қиламиз?»

«Бугунги кунда коронавирус инфекциясидан кейин ҳосил бўладиган ҳимоя иммун ҳужайралари, яъни Иммуноглобулин-G барчада ҳар хил муддат сақланиши қайта-қайта таъкидланмоқда. Бу инсон организмининг турли хуссусиятлари — касалликни қай даражада ўтказгани, олинган даво муолажалари таъсири ҳисобидан келиб чиқиб: 3, 6, узоғи 9 ойгача ҳимоя қилмоқда. Шундан кейин бу ҳужайраларнинг титри тушиб, ҳимоя қобилияти йўқолиб кетмоқда.

Бу дегани — инсоннинг коронавирусдан ҳимояси йўқ, дегани. Қизингиз кузда касалланган экан, орадан 9 ой ўтибди, демак фарзандингизда ҳимоя ҳужайралари титри тушган, шу боис қайта касалланган.

Сизни тактикангиз:

● Қизни алоҳидаланг;

● Оилангиз аъзолари, барчаси ниқоб тақиши ва ижтимоий масофа сақлашга риоя қилиши керак;

● Оила аъзолари қўлларни тез-тез совун билан ювиши, томоқларни ва бурунларни тез-тез чайиб туриши керак;

● Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг, кондиционер бор хонадан қизингизни узоқлатинг ва имкон қадар оила аъзолари ҳам кондионерли хонада кўп бўлишмасин;

● Оилавий шифокорингизни уйга чақиринг, уни қизингиздаги коронавирус аломатлари ҳақида огоҳлантиринг;

● Шифокор боланинг саломатлигини тўлиқ ўрганади, даво чоралари тавсия қилади, бепул «бокс» — дори қутисини тақдим этади ва қандай дориларни қанчадан ичиш кераклигини, гигиена ва карантин қоидаларини тушунтиради, овқатланиш ва жисмоний фаоллик ҳамда нафас машқлари тўғрисида ҳам маълумот беради;

● Оила аъзоларининг барчаси бемор билан контактда бўлганлар тоифасига киритилиб, 7-10 кун назоратда бўлиш талаб этилади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!