Коронавирусга чалинганликни яширганга ҳам қонуний чора кўриладими?

Коронавирусга чалинганликни яширганга ҳам қонуний чора кўриладими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Коронавирус инфекцияси билан касал бўлган ҳақиқий ҳолатларни яширганга ҳам қонуний чора кўриладими?

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасига мувофиқ, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

Унга кўра фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!