Коронавирусга чалинганларнинг 2 нафари Фарғонада даволанмоқда

Коронавирусга чалинганларнинг 2 нафари Фарғонада даволанмоқда

«Беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган», – деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган беморлар орасида пойтахтдан ташқари, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан бўлган фуқаролар ҳам бор.

«Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда», – деб таъкидланган хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан карантин қоидаларига амал қилиш, имкон қадар уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиенага қатъий риоя қилишни сўраган.

«Дунё тажрибасига кўра, коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг самарали йўл – айнан карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишдир», дейилади вазирлик ахборотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!