Коронавирусга чалинганларни аниқлаш ва янгилаш бўйича қўлланма янгиланди

Коронавирусга чалинганларни аниқлаш ва янгилаш бўйича қўлланма янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг олтинчи нашри тасдиқланиб, жойларга етказилмоқда (қўлланманинг ўзбек ва рус тилларидаги тўлиқ матни билан вазирликнинг расмий сайти орқали танишиш мумкин). 

Шу ўрнида ушбу қўлланмани тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркибига кўшимча равишда кардиолог, пульмонолог ва педиатр каби мутахассислар ҳам киритилганини таъкидлаш жоиз. 

Шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларда фаолият юритаётган тиббиёт ҳодимлари, жумладан, реаниматологлар ҳам қўлланмани ишлаб чиқишда бевосита иштирок этишди. 

Унда акс этган кўрсатмалар, аввало, тез тиббий ёрдам ва умумий амалиёт шифокорлари, юқумли касалликлар ҳамда болалар юқумли касалликлари бўйича мутахассислар, шунингдек, терапевт, педиатр, пульмонолог, оториноларинголог, кардиолог, неврапотолог, акушер-гинеколог, реабилитация терапевти, соғлиқни сақлаш ташкилотчилари ва ҳамширалар фойдаланиши кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, қўлланмада коронавирусга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатаётган нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам муҳим маълумотлар берилган.

Мазкур янгиланган нашрдаги “COVID-19” тасдиқланган ёки пневмония касаллигига шубҳа қилинган беморни аниқлаш ва даволаш жараёни схемалаштириб, содда шаклда очиб берилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!