Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган? Эпидемиологик харита тузилди

Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган? Эпидемиологик харита тузилди

CОВИД-19 билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди.

Яъни биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида «Коронавирус инфексияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути» тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади.

«Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!» – деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!