Коронавирусга чалинган ва карантиндаги шахслар сайловда қандай овоз беради?

Коронавирусга чалинган ва карантиндаги шахслар сайловда қандай овоз беради?

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев пандемия шароитида овоз беришни ташкиллаштириш бўйича махсус йўриқнома ишлаб чиқилганини маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Унинг сўзларига кўра, кўчма қутилар билан беморлар ва карантиндаги шахсларнинг овози тўпланади.

«Сайлов участкаси комиссиясининг 2 нафар аъзоси тиббиёт ходимлари иштирокида махсус ҳимоя кийимлари билан коронавирус ёки бошқа касалланиш туфайли касалхоналарда ётган беморларнинг ёнига бориб, карантин қоидалари, йўриқномада белгиланган қадам-бақадам амалга ошириладиган ишлар асосида уларнинг сайлов ҳуқуқлари таъминланади. Оғир аҳволда бўлмаган, аммо коронавирус инфекцияси билан касалланган фуқароларнинг ҳам уйларига кўчма қутилар билан ташриф буюрилади», — деди Низамходжаев.

МСК раисининг қайд этишича, барчаси муддатидан аввал овоз бериш вақтидаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!