Коронавирусга чалинган Сурхондарё ҳокимининг "ўлими" ҳақида шифокор хабар берганлиги аниқланди

Коронавирусга чалинган Сурхондарё ҳокимининг "ўлими" ҳақида шифокор хабар берганлиги аниқланди

Олдинроқ коронавирусга чалинган Сурхондарё вилояти ҳокимининг вафот этгани ҳақида турли хабарлар тарқалганди. Кейинроқ бу маълумот ўз исботини топмади.

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан тезкорлик билан назоратга олиниб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши таъминланди. Текшириш натижасида, ушбу хабарни тарқатган шахс фуқаро Д.О. эканлиги аниқланган.

“Ҳақиқатчи блогерлар” аккаунтини юритувчи Д.О. 1971 йилда Сариосиё туманида туғилган. Буни қарангки унинг маълумоти олий бўлиб Самарқанд Тиббиёт институтини тамомлаган. Аслида  Сариосиё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор-кардиолог бўлиб ишлайди. Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида жойлашган поликлиникада ҳам даволовчи шифокор сифатида ҳам фаолият юритади.

Текширишда фуқаро Д.О. ушбу хабарни унга вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик Маркази ходимидан олганлигини маълум қилиб, ушбу аёл исмини айтмаган. Бегона аёл ўз телефон рақамидан 24 июль куни соат 08:00ларда қўнғироқ қилиб, аввалига муаммолари ҳақида айтган. Кейин эса гўё Сурхондарё вилояти ҳокими вафот этганлиги ҳақида билдирган.

Шу пайтнинг ўзида Д.О ўзининг “Redmi NOTE 9” русумли телефон аппаратида ушбу ёлғон (расмий тасдиқланмаган) хабар тўғрисида пост тайёрлаб “Facebook” ҳамда “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги саҳифаларига жойлаштирган.

Текширувда тўпланган ҳужжатлар 24.07.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-(туҳмат) ва 46-моддаси (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш) билан Узун тумани маъмурий судига юборилган ва суднинг шу кундаги қарори билан ҳуқуқбузар Д.Ога нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Иш бўйича далил тариқасида олинган Redmi 9 not русумли уяли қўл телефони маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди.

Текширувлар давом эттирилиб, Д.О га қўнғироқ қилиб ёлғон маълумот тақдим этган номаълум аёл Термиз шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Г.Р эканлиги аниқланди.

Г.Р ўз тушунтиришида  Д.Ога мазкур ёлғон хабарни айтганлигини билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Рга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилиб тегишли суд органига юборилган.

Сўз эркинлиги конституциявий кафолатланган, аммо, у бошқаларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслиги зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!