Коронавирусга чалинган болалар уй шароитида қандай даволанади?

Коронавирусга чалинган болалар уй шароитида қандай даволанади?

Фарзандингизда коронавирус инфекцияси аниқланди. Уни уй шароитида қандай даволаш мумкин? Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВнинг тавсиялари шу ҳақда.

❗️Коронавируснинг янги штамми аксарият беморлар, айниқса, болаларда енгил кечмоқда. У асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи белгилари билан намоён бўлади.

❗️Таъм ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши деярли кузатилмайди. Болаларда баъзи ҳолларда турли тошмалар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

‼️Тана ҳарорати бир ёшгача бўлган болаларда 38,0, бир ёшдан ошган ўғил-қизларда эса 38,5 даражадан ошмагунча, ҳеч қандай дори воситалари бериш тавсия этилмайди. Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди.

❗️Тана ҳарорати юқоридаги ўлчовлардан ошганда, ибупрофен ёки парацетамол ичириш тавсия этилади. Кичик ёшли болаларга иситма туширувчи свечаларни ҳам қўлласа бўлади.

Уй шароитида коронавирусга чалинган болаларга:
✅ 3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
✅ дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади,
✅ ўз вақтида ва меъёрида ухлаши ҳамда совқотиб қолмаслиги чоралари кўрилади,
✅турли витаминлар истеъмол қилинади.

Агар болаларда касаллик давомида :
🦠 нафас етишмовчилиги,
🦠 ҳансираш,
🦠 лабларнинг четлари кўкариши,
🦠 ҳолсизлик,
🦠 чуқур йўтал белгилари пайдо бўлса, оилавий шифокор ёки маҳаллий педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда беморнинг стационар тарзда даволаниши масаласи кўриб чиқилиши керак.

Шу ўринда фарзандларига COVID-19 ташхиси қўйилган ота-оналардан ортиқча хавотир ва саросимага берилмай, шифокор тавсияларига амал қилишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!