Коронавирусга чалинган 14 ёшли бемор чироқчилик, вирусни Тошкентда юқтирган

Коронавирусга чалинган 14 ёшли бемор чироқчилик, вирусни Тошкентда юқтирган

Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов вирус юқтирган 14 ёшли беморни Чироқчи туманида истиқомат қилишини тасдиқлади.

Дониёр Турсуновга кўра,  бемор коронавирусдан вафот этган  иккинчи фуқаро билан Тошкент шаҳрида мулоқотда бўлган.

Ҳозирда у Қарши шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
14 ёшли беморнинг яқинлари ва оила аъзолари карантинга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!