Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

Коронавирусга чалинган беморлар уй шароитида қандай даволанади?

Мутахассисларимизнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда коронавирус ташхиси билан рўйхатга олинаётган беморларда касаллик аввалги штамларга нисбатан бирмунча енгил ўтмоқда.

— Бундай юртдошларимиздан бир қисми уй шароитида даво муолажаларини олишлари мумкин, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Фақат амбулатор тарзда даволанувчи аҳоли қатлами ҳудудий оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор ҳамда ЛОР мутахассис назоратида бўлишлари шарт.

Одатда бундай беморларга қуйидагилар тавсия этилади:

кўпроқ суюқлик ичиш (суткасига 4-5 литр ҳажмда),

томоқни тез-тез махсус антисептик воситалар билан чайиш,

вирусга қарши ва антиоксидант дорилар ҳамда Д ва С витаминлари, Цинк препаратларини қабул қилиш,

уй шароитида изоляция ва чекловчи тартибга риоя этиш,

тиббий ниқобдан фойдаланиш,

антибиотик, гормон препаратлари ҳамда томчи дори воситаларидан мақсадсиз фойдаланмаслик талаб этилади.

Касалликдан қандай ҳимоланиш лозим? Бу борада мутахассисларнинг тавсияси қуйидагича:

аввало, барча аҳоли қатлами коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиши лозим;

шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, қўлларни яхшилаб ювиш, махсус антисептик воситалардан фойдаланиш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш талаб этилади;

ёпиқ бинолар ва жамоат жойларида тиббий ниқобдан фойдаланиш зарур;

касалликнинг илк аломатлари ёки ЎРВИ белгилари намоён бўлиши билан атрофдагилар билан мулоқотни чеклаш ҳамда ҳудудий оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш керак;

‼️ коронавирус аниқланган ҳолатда уй шароитида турли дори препаратлари (антибиотик, гормон ва томир ичига юбориладиган томчи дорилар)ни мақсадсиз қабул қилмаслик шарт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!