Коронавирусдан вафот этган 13 ёшли боланинг дафн маросимида оила аъзолари иштирок этолмади

Коронавирусдан вафот этган 13 ёшли боланинг дафн маросимида оила аъзолари иштирок этолмади

Буюк Британияда коронавирусдан илк бор ёш бола вафот этди. 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳҳобнинг дафн маросимида унинг оиласи иштирок этмади.

Исмоил Муҳаммад Абдулваҳҳоб душанба куни вафот этди ва жума куни Числеҳурстдаги Мусулмонлар қабристонига дафн қилинди. Буюк Британия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, унинг олти нафар ака-укаларидан иккитасида касаллик аломатлари пайдо бўлганидан сўнг, Абдулваҳҳобнинг оиласи Лондондаги дафн маросимида қатнаша олмаган.

Маросимдан олинган расмларда боланинг тобутини ҳимоя кийимини кийган тўрт киши қабрга тушираётганлиги кўрсатилган. Жаноза намози ўқилаётганда одамлар бир-бирларидан икки метр масофани нарида туришди.

Ушбу оиланинг қадрдони бўлган Марк Стивенсоннинг сўзларига кўра, Исмоилнинг оила аъзолари уни сўнгги йўлга кузатиш маросимида қатнаша олмаганлари сабабли жуда қаттиқ афсус чекишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!