Коронавирусдан тузалган қиз: "Бизни ҳеч ким даволамади. Ахсида касаллик йўқ"

Коронавирусдан тузалган қиз: "Бизни ҳеч ким даволамади. Ахсида касаллик йўқ"

Қирғизистон Республикасида коронавирусдан соғайган одамлар уларни шифохонада даволашмаганидан шикоят қилишди. Бу масалага Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримов ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда "qalampir.uz" ёзмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, касаллик симптомларсиз ўтган бўлиши мумкин. Аммо вирус танада мавжуд бўлиб, бу бошқалар учун хавфлидир. 

“Одам ўзини ёмон ҳис қилмаслиги мумкин, аммо вирус унинг организмида бўлади. Баъзи одамлар, уларга ҳеч қандай дори берилмаганидан шикоят қиляпти. Бу ҳақиқат эмас. Айниқса, ҳамма нарсага ишонувчан одамлар ёлғон маълумот тарқатишяпти", дейди Собиржон Абдикаримов.

Маълумот учун, Қирғизистоннинг Ахси туманида туғилган Гулзат Сатилганова ижтимоий тармоқда уни ҳеч ким даволамаганини айтиб, видео тарқатган. Унинг маълум қилишича, телевизорда уни даволашгани ҳақида ёлғон хабар беришган.

"Мен 14 кун карантинда ётдим. Телевизорда уч киши даволанганини кўрсатишди. Уларни 14 кун давомида даволашгани ҳақида маълумот беришди. Бу ёлғон ва туҳмат. Мен 14 кун давомида ҳеч қандай дори ёки инъекция қабул қилмадим. Шунчаки кузатувда ётдим. Ҳаммаси ёлғон, Ахсида касаллик йўқ. Ҳеч кимга ишонманг”, дейди Гулзат видеода.

Эслатиб ўтамиз, олимлар коронавирус аниқланган беморларда касаллик симптомларсиз ўтиши ҳам мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдилар. Ушбу ҳолат организмга кирган вирус миқдори ва одамнинг иммунитетига боғлиқ ҳисобланади. Симптомлар кузатилмаса ҳам каронавирус юқтирган одам вирус ташувчи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!