Коронавирусдан касалланишни секинлаштирувчи дори яратилди

Коронавирусдан касалланишни секинлаштирувчи дори яратилди

Польша олимлари коронавирус инфекциясини секинлаштирадиган дори ишлаб чиқилганини эълон қилди. Ягеллония  университети олимларининг таъкидлашича, бу вакцина тайёрлаш йўлидаги илк қадам ҳисобланади.

"Препарат ҳайвонларда синовдан ўтказилди. Дори қўлланган жониворларнинг ўпкасида ҳеч қандай токсик жараёнлар ва салбий ҳолатлар кузатилмади", дейди ушбу дори устида ишлаган олимлардан бири Кшиштоф Пирч.

Препарат HTCC деб аталди. Ҳали ушбу дорини одамларда синаб кўришга рухсат берилмаган.

Маълумот учун, HTCC – қисқичбақалар ёки қўзиқоринлардан олинган аралашма асосида яратилган. Тадқиқотчилар ушбу дори вируснинг "тожини" ташкил этувчи бошоқсимон оқсилга боғланиб, унинг одам ҳужайраси рецепторлари билан ўзаро таъсирини блокировка қилади. Натижада, вирус ҳужайрага кириб бориши қийинлашади.

Нуруллоҳ Шарипов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!