Коронавирусдан ҳоли Туркманистонда вирусга қарши мажбуран эмланиш жорий этилди

Коронавирусдан ҳоли Туркманистонда  вирусга қарши мажбуран эмланиш жорий этилди

Туркманистон ҳукумати мамлакатнинг 18 ёшдан катта аҳолисини коронавирусга қарши мажбуран эмлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Нейтральний Туркменистан" газетасига таяниб ТАСС хабар берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлигининг қайд этишича, Туркманистонда "коронавирусга қарши профилактик вакцинанинг зарур захираси мавжуд ва аҳолини ушбу инфекцияга қарши эмлаш бўйича ишлар давом этмоқда".

Туркманистон собиқ иттифоқ ҳудудидаги бирорта ҳам коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди.

Пандемия бошланганидан буён республика ҳукумати мамлакатга кириш ва халқаро авиақатновларга қатъий чекловлар ва ниқоб тақиш режимини жорий этган. Шу билан бирга, оммавий тадбирлар ўтказишга ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган.

Туркманистон аҳолини эмлаш учун Россиянинг "Спутник V" ва "Эпиваккорона" ҳамда Хитойнинг CoronaVac вакциналарини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!