Коронавирусдан бассейнда ҳимоя қиладиган ниқоб яратилди (фото)

Коронавирусдан бассейнда ҳимоя қиладиган ниқоб яратилди (фото)

Японияда бассейнда коронавирусдан ҳимоя қилиш учун ниқоблар ихтиро қилинди. Бу ҳақда “Asahi” агентлиги хабар берди.

Коронавирусдан бассейнда ҳимоя қиладиган ниқоб яратилди (фото)

“Konami Sports” томонидан ишлаб чиқарилаётган ниқоблар шаффоф материалдан тайёрланган бўлиб, сув ичида юздан сирғалиб кетмайди. Таъкидланишича, уларга аллақачон талаб ошиб кетган.

Ушбу ихтирога 1 июндан мамлакатда бассейнлар очила бошланганлиги сабаб бўлди. Коронавирус инфекцияси хавфи, эҳтимолки, сувдаги хлорнинг юқори миқдори билан камаяди, аммо болалар бўлимларида мураббийнинг болалар билан алоқада бўлиш жараёни борлиги боис инфекция хавфи ҳали ҳам мавжуд.

“Asahi”нинг ёзишича, шу сабабли инфекциядан сақлайдиган ва сувда маҳкам ушлаб турадиган махсус ниқобга эҳтиёж пайдо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!