Коронавирус юқтирган 41 ёшли шифокор ҳаётдан кўз юмди

Коронавирус юқтирган 41 ёшли шифокор ҳаётдан кўз юмди

Мордовияда Катков номидаги Республика клиник касалхонаси шифокори вафот этди. Касалхона ходимларининг сўзларига кўра, унга коронавирусли пневмония ташхиси қўйилган.

41 ёшли Николай Лобачев 2010 йилдан бери юқумли касалликлар шифокори бўлиб ишлаган.

Олдин Мордовияда CОVID-19 касаллигини юқтирган 6 нафар тиббиёт ходими вафот этган: икки ҳамшира, ёрдамчи шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори, анестезиолог ва жарроҳ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!