Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоқликка маҳкум қилиши мумкин

Коронавирус ярим миллиард одамни қашшоқликка маҳкум қилиши мумкин

Коронавирус туфайли иқтисодий пасайиш глобал қашшоқлар сонини 500 миллионга етказиши мумкин деб ёзмоқда BBC Австралия миллий университети ва Kings College мутахассислари олиб броган тадқиқотга таяниб.

«Иқтисодий инқироз, соғлиқни сақлаш инқирозидан ҳам жиддийроқ бўлиши мумкин», дейилади ҳисоботда.

Бу дунё бўйича қашшоқлик сонининг 400-600 миллионга кўпайишини тахмин қилмоқда.
Ҳисоботда айтилишича, вируснинг потенциал таъсири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилга қадар қашшоқликни тугатиш бўйича Барқарор Тараққиёт Мақсадига жиддий муаммо туғдиради.

Пандемия якунига қадар 7,8 миллиард кишилик дунё аҳолисининг қарийб ярми қашшоқлик чегарасида яшаши мумкин. Янги қашшоқ бўлиб қолганларнинг 40 %и Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақасига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!