Коронавирус: Хитой хавф остида қолиши мумкин

Коронавирус: Хитой хавф остида қолиши мумкин

Хитойлик олимлар мушуклар коронавирусни бошқаларга юқтириши мумкинлигини аниқладилар.

Ухан вирусология институти ва Хуачжун қишлоқ хўжалиги университети олимлари, улар текширган мушукларнинг 15 фоизи вирус ташувчиси эканлигини аниқладилар.

Тахминларга кўра, Ухан касалланган пайтда уй ҳайвонлари ҳам вирус юқтирган.

Касаллик пайдо бўлишидан олдин мушукларнинг қонида вирусга қарши антителолар аниқланмаган, аммо 102 мушукнинг 15 тасида эпидемиядан сўнг у аллақачон пайдо бўлган.

Олимлар шунга ўхшаш нарса бошқа мамлакатларда ҳам содир бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Аммо, вирус мушукдан одамга юқадими, йўқми, ҳозирча якуний хулосага келинмади. Агар бу тасдиқланса, Хитойда яна коронавирус авж олиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!