Коронавирус! “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси вафот этди

Коронавирус! “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси вафот этди

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси Отабек Қудратов ҳаётдан бевақт кўз юмди. 

42 ёшли Отабек Қудратов 2014 йил 24 январда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб тайинланган эди.

Бунгача у Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро автомобиль мактаби бошлиғи ўринбосари (2005-2011), Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси ўринбосари (2011-2014) лавозимида фаолият кўрсатган.  

Шу йилнинг 29 сентябрь куни Отабек Қудратов вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказига ўта оғир аҳволда ётқизилган ва сунъий нафас олиш аппаратига ҳам олинган. Тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Беморда COVID 19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги турғун зўриқиш стенокардияси, синусли тахикардия, қандли диабет, семизлик 3 даражаси бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, даволаниш давомида ҳамиша сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Беморнинг шу кунгача кунлик аҳволи вилоятимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва жамоатчилиги марҳумнинг қариндошлари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!