Коронавирус вақтида қайси спорт тури энг хавфли эканлиги аниқланди

Коронавирус вақтида қайси спорт тури энг хавфли эканлиги аниқланди

Италиялик мутахассислар коронавирус пандемияси пайтида қайси спорт энг хавфли эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Италия Олимпия қўмитаси тадқиқот ўтказиш учун Турин политехника университетига сўров юборди, деб ёзади rbc.ua.

Маълум бўлишича, волейбол ўйини давомида CОVID-19 инфекцияси юқтириш эҳтимоли юқори бўлади. Иккинчи ўринни регби эгаллади. Учинчи қаторни баскетбол тўлдирди.

Шу билан бирга, бадиий гимнастика машғулотлари, шунингдек, теннис ўйнаш энг хавфсиз деб топилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 11 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 525 мингдан ортиқ одам вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!