Коронавирус ва бойлик: 2020 йилнинг энг бой аёллари

Коронавирус ва бойлик: 2020 йилнинг энг бой аёллари

Forbes 2020 йилнинг энг бадавлат шахсларини эълон қилди. Рўйхатга 241 нафар аёл кирган.

Энг ёш бадавлат инсонлар рўйхатида аёллар етакчилик қилмоқда. 22 ёшли модель Кайли Женнер энг ёш миллиардерга айланган. Унинг бойлиги 1,1 млрд долларга тенг.

Аёл-миллиардерлар орасида биринчи ўринда Элис Уолтон — Walmart асосчиси Сэм Уолтоннинг ягона қизи. Унинг бойлиги ўтган йилгига нисбатан 10 млрд долларга ошиб, 54,4 млрд долларга етган.

Коронавирус пандемияси сабабли рўйхатдаги аёлларнинг ярмидан кўпининг даромадалари камайган. Германиянинг энг бой аёли Сюзанна Клаттен BMW акцияларининг нархи тушиб кетганлиги боис бир йил ичида 4 млрд доллар йўқотди.

Лекин пандемия сабабли баъзи бозорларда даромадлар ошди, бунга фармацевтика соҳаси яққол мисол бўлади. Хитойнинг Hansoh Pharmaceutical фармацевтика компанияси раиси Чжун Хуэйцзюаннинг капитали 14,6 млрд долларга етди. Июнь ойидан бошлаб ушбу компанияларининг акциялари 25%га ошган.

Энг бой 10 нафар аёлнинг рўйхати қуйидагича:

Исми Ёши Даромад манбаси Фуқаролиги Бойлиги (млрд долларда)
Эллис Уолтон 71 Walmart АҚШ 54,4
Франсуаза Беттанкур-Мейер 66 L’Oreal Франция 48,9
Жулия Кох 57 Koch Industries АҚШ 38,2
Маккензи Безос 50 Amazon.com АҚШ 36
Жаклин Марс 80 Mars Inc. АҚШ 24,7
Ян Хуэйянь 38 Country Garden Holdings Хитой 20,3
Сюзанна Клаттен 57 BMW, фармацевтика Германия 16,8
Лорен Пауэлл Джобс 56 Apple, Disney АҚШ 16,4
Чжун Хуэйцзюань 59 Hansoh Pharmaceutical Хитой 14,6
Жина Райнхарт                                 66      Hancock Prospecting                                      Австралия                                       13,1

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!