Коронавирус! Ўзбекистонда вазият МДҲ ва бутун дунёга нисбатан яхшироқ

Коронавирус! Ўзбекистонда вазият МДҲ ва бутун дунёга нисбатан яхшироқ

Ўзбекистонда ўз вақтида қабул қилинган карантин чоралари туфайли COVID-19 атрофидаги вазият қўшни давлатлар, МДҲ ва умуман бутун дунёга нисбатан анча яхши. Бу инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Келинг, айрим фактларга эътибор қаратамиз.

– Баъзи бир мамлакатларда рўй берган кунлик юзлаб ва минглаб йўқотишлар каби аянчли статистика Ўзбекистонга таъсир қилмади;

– касалланиш даражасининг аҳоли сонига пропорционал нисбати бошқа давлатлар билан солиштирилганда минимал ҳисобланади. 100 минг аҳоли орасида касалланиш даражаси бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида сўнгги ўринни эгаллайди.

– 34 миллион аҳолига эга Ўзбекистонда касалланганлар сони 18,5 миллион аҳолига эга қўшни Қозоғистонга қараганда деярли 5 маротаба камдир;

– ўлим даражаси ҳам дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб турибди – 0,4 фоиз. Бу қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон мамлакатлари билан солиштирганда мос равишда деярли уч ва икки баробарга кам. Россияда бу кўрсаткич – 1,5 фоиз, АҚШда – 4 фоиз, Бразилияда – 3 фоиз, Ҳиндистонда 3 фоизни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!