Коронавирус: Ўзбекистонда 200 нафарга яқин бемор оғир аҳволда

Коронавирус: Ўзбекистонда 200 нафарга яқин бемор оғир аҳволда

2020 йил 29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 72 920 (+167) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
— 3 нафари Андижон вилоятида,
— 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
— 8 нафари Наманган вилоятида,
— 40 нафари Тошкент вилоятида,
— 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
— Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
— Андижон вилоятида 2 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 4 нафар,  
— Наманган вилоятида 11 нафар, 
— Тошкент вилоятида 39 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 91 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 70 198 (+151) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2114 нафар бемордан 192 нафари оғир, 44 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!