Коронавирус! Уйда ҳам ниқоб тақиш керак, чунки...
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ниқобни нафақат жамоат жойларида, балки уйда ҳам тақиш керак. Бу ҳақда BMJ Global Healthда нашр этилган тадқиқотда айтилган. Бу ҳамда "Росбалт" ёзмоқда.
Таъкидланишича, ушбу эҳтиёт чораси оиланинг бошқа аъзолари кўчадан қайтганида ёки қариндошлар келганида инфекциядан ҳимоя қилади.
Бундан ташқари, мутахассислар ҳатто уйда ҳам масофа сақлаш кераклигини таъкидладилар.
Оксфорд университети профессори Триш Гринхалх уйда ниқоб тақиш амалиётини муҳим деб ҳисоблади, аммо бунга кам одам амал қилишини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).