"Коронавирус ўчоғи"да 93 фоиз корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборди

"Коронавирус ўчоғи"да  93 фоиз корхоналар ишлаб чиқаришни бошлаб юборди

Коронавирус ўчоғи бўлган Хубэй вилоятида қарийб барча корхоналар ишлаб чиқаришни бошлади, деди ривожлантириш ва ислоҳотлар бўйича вилоят қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Се Гаобо.

“31 март ҳолатида, вилоятдаги 44 918 та йирик корхоналарнинг 42 130 таси аллақачон ўз фаолиятини бошлаб юборган.

46,95 миллион киши иш жойларига қайтган, бу ҳам умумий иш билан банд бўлганларнинг 66,3 фоизини ташкил этади.

Ухань шаҳрида 85,4 фоиз корхоналар фаолиятни изга тушириб юборди, бу ерда ходимларнинг 40,4 фоизи ишга чиққан.

Хубэй вилояти соғлиқни сақлаш қўмитасидан маълум қилинишича, 25 мартдан бошлаб вилоятга келиш бўйича чекловлар бекор қилинган эди. Фақат, Ухань шаҳрининг ўзи бундан мустасно бўлиб турибди. Ухань шаҳридаги карантинни 8 апрелда бекор қилиш режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!