Коронавирус: Туркияда 90 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озод этилади

Коронавирус: Туркияда 90 мингга яқин маҳбус вақтинчалик озод этилади

Туркия парламенти коронавирус пандемияси туфайли 90 мингга яқин маҳбусни вақтинча озод қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг "Twitter"даги саҳифасида маълум қилинди.

Ушбу ташаббус Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси каби ҳукмрон партиялари томонидан илгари сурилган. Улар киритган қонунчилик ҳужжатига кўра, оғир бўлмаган жиноятлар учун судланиб, жазо колонияларида жазо муддатини ўтаётганлар қамоқдан вақтинчалик озод этилади.

Қарорга кўра, маҳкумлар 31 майгача озод этилади, сўнг жазо муддатини ўташни давом эттиради. Бу вақтга қадар пандемия чекинмаса, озодликда юриш муддати узайтирилиши мумкин. Оғир жиноятлар, террорчилик ҳаракатлари, аёлларга нисбатан зўравонликда айбдор деб топилган шахслар вақтинча озод қилинишга даъвогарлик қила олмайди.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, Туркияда айни пайтда коронавирусга чалинганлар сони 61 минг кишидан ошган, 1 296 киши вафот этган


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!