Коронавирус туфайли 60 мингдан ортиқ япониялик ишсиз қолди

Коронавирус туфайли 60 мингдан ортиқ япониялик ишсиз қолди

Японияда коронавирус пандемияси фонида 60 мингдан ортиқ одам ишидан айрилди.

Бу ҳақда NHK телерадиокомпанияси мамлакат Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигига асосланиб хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь ойидан бери доимий даромадларини йўқотган маҳаллий фуқаролар сони 60 мингдан ошган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу тенденция яқин келажакда ҳам давом этади.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг мумкин бўлган усулларини кўриб чиқмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!