Коронавирус туфайли 14 кун карантинда бўлиши керак бўлган мансабдор отиб ўлдирилди

Коронавирус туфайли 14 кун карантинда бўлиши керак бўлган мансабдор отиб ўлдирилди

Хитойга ташриф буюрган шимолий кореялик амалдор ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Daily Mail Кореянинг Donga нашрига асосан хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, 14 кун карантинда бўлиши мажбур бўлган савдо амалдори, карантин муддати тугамасдан жамоат ҳаммомига йўл олган. Амалдорга нисбатан ўлим жазоси белгиланган ва ҳукм яширин тарзда амалга оширилган.

Яна бир фуқаро Хитойга бориб келган фуқаро ўзининг ташрифини яширмоқчи бўлгани учун энг узоқ фермага сургунга юборилган.

Маълумот учун КХДРда Шимолий Кореяда, аҳолини коронавирусдан сақлаш мақсадида, Хитойга ташриф буюрган фуқароларга нисбатан ҳарбий аскарларга таалуқли қонунлар киритилган. Хитой билан чегара ўта қаттиқ назорат остига олинган. Шу кунга қадар Шимолий Кореяда бирорта ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган.

Хитойда эса сўнгги маълумотларга қарагандан, коронавирус билан касалланганлар сони 60 мингдан ошган, вафот этганлар сони 1367 кишини ташкил қилган. Хитойдан ташқарида коронавирус билан касалланганлар сони 500 кишидан ошган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!