Коронавирус! Трамп ҳамон аҳмоқона фикрда

Коронавирус! Трамп ҳамон аҳмоқона фикрда

AҚШ президенти Дональд Трамп, мамлакатнинг Aллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучини ваҳимачи деб атади ва улар ўртасидаги муносабатлар ҳали ҳам яхши эканлигини айтди. Aмерика раҳбари бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"У бироз ваҳимачи одам. Ҳаммаси яхши, аслида. У бироз ваҳимачи. холос”, – деди Трамп.

У ҳали ҳам юқумли касалликлар бўйича мутахассис билан яхши муносабатда бўлганлигини қўшимча қилди, аммо унинг мурожаатидаги коронавирус борасидаги фикрларни рад этди. Фаучи АҚШнинг коронавирусга қарши кураш тизимини танқид қилганди.

Президентнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларда касаллар сонининг рекорд даражада ўсиши "дунёдаги энг яхши синов тизими" билан боғлиқ ва турли штатларда инфекцияни назорат қилиш самарадорлиги губернаторларнинг самарадорлигига қараб фарқ қилади.

Ҳозирда AҚШда 3,7 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолатлари мавжуд. 140 мингдан ортиқ бемор вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!