Коронавирус! Тошкентда 10 нафар беморнинг аҳволи оғир

Коронавирус! Тошкентда 10 нафар беморнинг аҳволи оғир

Тошкент шаҳридаги икки касалхонада коронавирусдан даволанаётган беморларнинг жами 10 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида маълум қилди.

Ўзбекистоннинг давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 98 киши даволанмоқда, уларнинг 25 нафарида пневмония белгилари кузатилмоқда, етти нафар беморнинг аҳволи оғир.

Шунингдек, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига 69 нафар бемор жойлаштирилган бўлиб, улардан уч нафарининг аҳволи оғир. Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

Аввалроқ 6 апрель куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов аҳволи ўта оғир бўлган икки бемор сунъий нафас олиш аппаратига улаб қўйилганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!