Коронавирус: Тожикистон ҳукумати аҳолига пул тарқатишга қарор қилди

Коронавирус: Тожикистон ҳукумати аҳолига пул тарқатишга қарор қилди

Тожикистонда аҳолининг кам таъминланган қисмига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида (400 сомони – 40 АҚШ доллари) бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Бу пул Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, пенсионерлар, ногиронлар, етимлар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, шунингдек меҳнат мигрантларининг оилаларига берилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Имомали Раҳмоннинг коронавирус тарқалишининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсирини камайтириш ҳақидаги фармонида қайд этилган. 

Бундан ташқари, президент вазият барқарорлашгунга қадар бевосита коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида кўрсатма берди. Шунингдек, нархларнинг ўсиши ва инфляцияни тизгинлаш мақсадида йил охиригача электр энергияси, сув, алоқа ва коммунал хизматлар учун тўловларни ошириш масаласи кечиктирилади.

Истеъмол товарлари, хусусан, дори-дармон, анитсептиклар, ҳимоя ниқоблари, совун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғи нархи тартибга солинади. 

Сўнгги маълумотга қараганда, Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 4289 нафарга етди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!