Коронавирус “тиз чўктирмоқда”: Дунё мамлакатларининг учдан бир қисмидан кўпи ХВФдан ёрдам сўради

Коронавирус “тиз чўктирмоқда”: Дунё мамлакатларининг учдан бир қисмидан кўпи ХВФдан ёрдам сўради

Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакати ёрдам сўраб Халқаро валюта фондига мурожаат қилди.

Ҳозирги вақтда ХВФда "фавқулодда молиялаштириш"га қаратилган саксондан ортиқ сўровлар мавжуд.

Интернет манбалари хабарига кўра, бу ҳақда фонд вакили анжуман давомида таъкидлаган ва сўралган маблағларнинг умумий ҳажми 20 миллиард доллардан ошганини қўшимча қилган.

Кўп сўровлар кичик, кам даромадли ҳамда ривожланаётган мамлакатлар томонидан юборилган.

Халқаро валюта фонди ходимининг сўзларига кўра, ташкилот келиб тушган сўровларнинг 50 фоизини ўрганиб чиққан, аммо бу сўровларнинг Ижроия кенгаши кўриб чиқиши учун юборилганлигини англатмайди.

Бироқ, экспертнинг сўзларига кўра, "одамлар чиндан ҳам туну кун ишлашмоқда".

Шунингдек, у пневмониянинг янги тури тарқалиши сабабли мамлакатлар томонидан қарзларни тўлаш бўйича тўловларни тўхтатиб қўйиш масаласига ҳам тўхталди.

Хусусан, фонд вакили ушбу қадам мавжуд қарзларни тўла бекор қилиш сифатида қилинмаслигини, аксинча, мамлакатларга вирусга қарши курашишда маблағларни йўналтиришга ёрдам бериш учун қўлланилаётганлигини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, ташаббус батафсилроқ тушунтиришга муҳтож. Таклифлар ХВФ ва Жаҳон банкининг қўшма мажлисида муҳокама қилинади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!