Коронавирус таҳдиди: Туристлар Сочини оммавий равишда тарк этмоқда

Коронавирус таҳдиди: Туристлар Сочини оммавий равишда тарк этмоқда

Ўзини изоляция қилиш режими туфайли бир ҳафта ишламаслик тўғрисида эълон қилган Сочига келган сайёҳлар коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфи туфайли шаҳарни оммавий равишда тарк этмоқда. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Расмийларга кўра, ўтган ҳафта охирида шаҳарда камида 52 минг таътил олувчилар бор эди.

Ҳозирда Сочида саккиз мингга яқин сайёҳ қолган. “Туристларнинг бир қисми узоқ муддат туриш учун рухсатномаларни олишган. Баъзилари июнгача курортда бўлади”, - дея тушунтирди маъмурият вакили.

31 март куни Сочидаги курортларга бир ҳафта давомида ишламаслик тўғрисида эълон қилгани учун Россияга келганларнинг аксарияти турларни бекор қилиб, уйларига муддатидан олдин қайтишга мажбур бўлишган. Бунга қадар, шаҳар ҳокимияти коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун шаҳардаги сайёҳлар оқимини камайтириш чораларини кўришни бошлади: сайёҳлар меҳмонхоналардан ҳайдаб чиқарилди ва шаҳарга мустақил равишда келган фуқароларга қайтиш таклиф қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!