Коронавирус: шифокор беморларни даволаш учун саратонга чалинган ўғлини ташлаб кетди

Коронавирус: шифокор беморларни даволаш учун саратонга чалинган ўғлини ташлаб кетди

Англиянинг Фраймли шаҳрида яшовчи шифокор Деннисон коронавирус маълум муддатга ўғлидан айирганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, уч ёшли ўғлида саратон касаллиги бор ва у ҳозир кимётерапия қабул қилмоқда. Айтишича, коронавируснинг янги тури боласининг ҳаётига катта хавф туғдиради. "Мен беморлар билан алоқада бўлганим сабабли ўғлимни инфекциядан ҳимоя қилиш учун уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим, – деб тушунтирди у. – Менга нотаниш одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш билан бирга саратон касаллигига қарши курашадиган ўғлим билан бирга бўлиш жуда қийин эди. Умид қиламанки, у касалликни енга олади".

Анестезиолог шифокор беморларни даволашга ва ўғлини рафиқаси ҳамда бошқа оила аъзоларининг назорати остида қолдиришга қарор қилди. «Тез орада мен бошқа уйга кўчиб ўтаман ва кейинги олти ойда ўғлимни кўрмайман", деди шифокор. Уни бир неча кун ичида 56 мингдан ортиқ қўллаб-қувватлади, 15 мингта фикр билдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!