Коронавирус сабоғи: Германияда илк марта баланд овозда азон айтилди

Коронавирус сабоғи: Германияда илк марта баланд овозда азон айтилди

Коронавирус пандемияси Германиядаги мусулмонлар ҳаётига ҳам ўзгартиришлар киритди. Мамлакатда биринчи марта муаззин минорадан азон айтиб, намозга чақирди. Ҳозиргача Германияда миноралардан азон айтиш тақиқланган эди.

Аммо Дуйсбург мусулмон жамоати масжидлардаги карантин муносабати билан азон айтишга рухсат олди. Энди, EADaily порталига кўра, ҳар куни Варбрукштрассе шаҳридаги Меркез масжидидан азон товуши янграйди. “Биз фавқулодда ҳолатдамиз. Мусулмонлар масжидга боролмайди, жамоат билан намоз ўқий олмаймиз. Биз мусулмон жамоасини кўнглини кўтариб, қўллаб-қувватламоқчимиз. Бундай қийин пайтларда азон товушини эшитганларнинг кўпчилигига руҳан далда бўлиши аниқ”, – дейди Турк исломий диний ташкилотлар бирлашмаси раиси Гул Жейлан. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!