Коронавирус сабаб Россияда қашшоқлар сони янада ортиши тахмин қилинди

Коронавирус сабаб Россияда қашшоқлар сони янада ортиши тахмин қилинди

Россия Ҳисоб палатаси раиси, собиқ Молия вазири Алексей Кудриннинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида қашшоқ россияликлар сони жорий йилда 1 миллионга ортиши мумкин. Кудрин ушбу фикрни 28 ноябрь куни Умумроссия фуқаролик форумида билдирди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”. 

Расмий статистикага қараганда, 2019 йил охирида даромади тирикчилик учун энг кам миқдордан кам бўлган россияликлар сони 18,1 миллионни ташкил этган, бу эса аҳолининг 12,3 фоизи демакдир. Жорий йилда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган оқибатлар натижасида уларнинг сони янада ортиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Алексей Кудрин 2020 йил охиригача иқтисодий тушкунлик неча фоизга етиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикр билдирди. “Расмий тахминларда 3,9 фоиз айтиляпти. Менимча, 4 фоиздан кўпроқ бўлади, балки 4,5 фоиздир”, – деди у. 

Халқаро валюта жамғармасининг тахминига кўра, жорий йилда Россия иқтисодиётидаги қисқариш 4 фоизга тенг бўлади. Жамғарма Россия ҳукуматига иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча чоралар кўришни маслаҳат берган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!