Коронавирус руҳий ўзгаришга сабаб бўладими?

Коронавирус руҳий ўзгаришга сабаб бўладими?

Британиялик олимларнинг "The Lancet Psychiatry" журналида чоп этилган тадқиқотига кўра, коронавирусга чалинган беморларда айрим ҳолларда асаб тизимининг зарарланиш асоратлари — инсульт, ақлий носоғломлик ёки заифлик кузатилади.

Тадқиқот ўтказиш учун маълумотлар алмашиладиган махсус интернет-платформа очилди. Маълумотлар йиғиш 2 апрелдан 26 апрелгача давом этди.

Ўрганилган 125 та ҳолатдан — 77 тасида инсульт, 39 тасида руҳий ўзгариш аниқланган. Баъзи беморларда бош мия дисфункцияси ва "энцефалит" деб аталадиган мия яллиғланиши кузатилди.

Олимлар ушбу ҳисоботни коронавирусдан касалланган беморларда асаб тизими зарарланиши асоратлари спектрининг илк кенг қамровли намойиши экани ва кейинги изланишларга туртки бўлишини таъкидлади.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!