Коронавирус: Россия ўлимлар сони бўйича ўнликка кириш остонасида

Коронавирус: Россия ўлимлар сони бўйича ўнликка кириш остонасида

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, бутун дунёда Covid-19’дан зарарланганлар сони 13 миллионга яқинлашди, 565 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Сўнгги бир кунда дунёда коронавирусдан 230 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу айни вақтда рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бундан аввалги кунлик ўсиш бўйича энг юқори натижа 10 июлда қайд этилган, ўшанда бир кунда дунё бўйлаб 228 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Россия ўлимлар сони бўйича ўнликка киришга яқин - 11335 ўлим ва 11-ўрин. Бу борада ҳамон АҚШ етакчи. Бу ерда шу вақтгача коронавирус қурбонлари сони 137 мингдан ошди.

Россияда ўтган кунда яна 6615 кишида коронавирус аниқланди, 130 бемор вафот этди. Россияда касаллик тарқала бошлаганидан буён жами 727 минг киши вирусдан зарарланган (дунёда 4-ўрин), 501 061 киши тузалган. 

Бу борада тўққизинчи ўриндаги Эронда 12829 қурбон қайд этилган, ўнинчи ўриндаги Перуда 11682 киши вирус туфайли оламдан ўтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!