Коронавирус ривожланмоқда: олимлар янги аломатларни аниқлашди

Коронавирус ривожланмоқда: олимлар янги аломатларни аниқлашди

Коронавирус аломатларининг умумий рўйхатига АҚШ шифокорлари томонидан қайд этилган яна бир белги киритилди, деб ёзади Вести.

Калифорния университети дерматология профессори Ренди Жейкобснинг айтишича, COVID-19 терида тошма шаклида пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Таъкидланишича, коронавирус ташхиси билан касалхонага ётқизилган беморида ана ўша аломат топилган.

“Ундаги аломатлар тахминан 10 кун олдин паст ҳарорат, бурун битиши билан бошланади, аммо кейинчалик нафас қисилишисиз ҳўл йўтал кузатилади ва бемор ўзини шамоллаганман деб ўйлайди. Бир ҳафта ўтгач, ўзида вақти-вақти билан кузатилган қичишиш ва сонининг олд томонининг бир томонига тошган тошмаларни кўриб қолади. Аммо 24 соат кейин тошмалар бутунлай ғойиб бўлади. Бироқ ушбу ҳолат билан бир вақтда, беморда ёрқин-қизил гематурия (сийдикдаги қон) ва умумий ҳолсизлик юзага келади", дейди шифокор.

Эртаси куни бу аломатлар ҳам йўқолади, уларнинг ўрнини эса қуруқ йўтал, кучли заифлик эгаллайди ва COVID-19 учун тест ижобий натижа кўрсатади.

Эркак ҳозирда касалхонага ётқизилган бўлиб, кислород билан таъминланмоқда.

Шифокор шунга ўхшаш аломатлар нафақат унинг беморида пайдо бўлганлигини, балки бошқа ҳамкасбларининг беморларида ҳам худди шундай ҳолат бўлганлигини маълум қилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!