Коронавирус Қирғизистонга ҳам кириб борди

Коронавирус Қирғизистонга ҳам кириб борди

Саудия Арабистонидаги умра зиёратидан қайтган 3 қирғизистонликда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар аввалига уй карантинида бўлишган. Кейинроқ Ўш шаҳрига олиб борилган.

Коронавирус Марказий Осиёда

Тождор вирус Марказий Осиёнинг 3 та давлатига кириб улгурган. Дастлаб Қозоғистонда (ҳозир улар сони 35 та), кейинроқ Ўзбекистонда (ҳозирча 11 киши) аниқланган. Ўзбекистонда 2 ҳафталик карантин эълон қилинган.

Ҳозиргача COVID-19 вируси билан касалланганлар дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида аниқланган. Уларга қарши АҚШ ва Хитой вакциналар ишлаб чиққани айтилмоқда. Бироқ ҳозирча синаб кўрилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!