Коронавирус! Қирғизистонда вазият оғирлашмоқда

Коронавирус! Қирғизистонда вазият оғирлашмоқда

Қирғизистонда бир кунда 1000 дан ортиқ одам коронавирусга чалинмоқда. Охирги суткада бу рақам 1020 ни ташкил этди. Вафот этганлар сони эса 70 нафарга тенг, дея хабар беради РИA Новости коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаб-квартирасига таяниб.

"2020 йил 19 июль ҳолатига республикада пневмонияни ҳисобга олган ҳолда, Covid-19 нинг 1020 та янги ҳолати қайд этилди", – деди марказ вакили.

Aгентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, сўнгги бир кун ичида коронавирусдан 70 киши вафот этган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияда тасдиқланган Covid-19 ва беморларда салбий коронавирус тестларини ўтказган пневмония ҳолатлари бўйича статистикани бирлаштиришга қарор қилди. Шундай қилиб, бугунги кунда Қирғизистонда Covid-19 билан касалланганларнинг умумий сони 26532 кишига етди. 1003 киши вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!