Коронавирус: Москва гўзали касалхонага ётқизилди

Коронавирус: Москва гўзали касалхонага ётқизилди

"Мисс Москва 2015" гўзаллик танлови ғолиби София Никитчук коронавирус инфекцияси шубҳаси билан Москванинг Коммунарка шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда "Mash" телеграм каналининг хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 26 ёшли модель Франциянинг Куршевель чанғи курортида дам олиб, Москвага қайтиб келган. Уйга келганида Никитчук янги коронавирус инфекциясининг аломатлари – томоқ оғриғи ва нафас қисиши каби ҳолатларни ҳис қилган. Аёл Коммунарка касалхонасига ётқизилган, у ҳозир даволанмоқда. CОВИД-19 учун синов натижаси ҳали ҳам номаълум.

Олдинроқ Россияда 601 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!