Коронавирус машъум Чернобиль фожиасига ўхшайдими?

Коронавирус машъум Чернобиль фожиасига ўхшайдими?

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрий Шевченко коронавирус пандемияси билан курашаётган Италия аҳолисини қўллаб-қувватлади.

"Менда ҳаммаси яхши. Мен Лондон яқинида яшайман ва деярли 10 кун уйда ўтирдим. Шифокорларга ўз вазифаларини бажаришга имкон бериш учун қоидаларга риоя қилиш керак, бу жуда муҳимдир. Улар бугуннинг ҳақиқий қаҳрамонлари. Уларга ҳамма нарса учун миннатдор бўлиш керак.

Ҳа, бу Чернобиль фожиасига ўхшайди. Ўшанда ҳам шунга ўхшаш бир лаҳзани бошдан кечиргандим. Ўшанда тўққиз ёшда эдим.

Энди барчамиз аҳмоқона иш қилмаслигимиз керак, чунки ҳеч ким коронавирус энди менга юқмайди, дея олмайди. Биз ташқарига чиқмаслигимиз керак, нафақат ўзимиз ҳақимизда, балки коронавирус жиддий муаммо бўлиб қоладиганлар ҳақида ҳам ўйлашимиз лозим.

Барча италияликларга соғлиқ тилайман, мен ҳар доим сиз биланман. Биргаликда биз буни енгамиз", – деди Шевченко.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!