Коронавирус лифтдаги ҳавода қанча муддат сақланиб қолади?

Коронавирус лифтдаги ҳавода қанча муддат сақланиб қолади?

Амстердам университети томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқот натижаларига кўра, таркибида коронавирус бўлган зарралар лифт эшиклари ёпиқ қолган тақдирда унда 30 дақиқагача сақланиб қолиши мумкин.

Амстердам университети тадқиқотчиларининг айтишича, одатий шароитда коронавирус зарралари лифт ичида 10-20 дақиқа сақланиб туради. Агар лифт эшиклари очиқ қолдирилса, вирусли зарраларнинг ҳаёти бир неча дақиқагина давом этади, холос.

“Биз шуни аниқладикки, одатий шароитда ҳаво томчиларининг йўқ бўлишига 12 дақиқадан 18 дақиқагача вақт кетади. Лифт эшиклари доимо очиқ қолдирилганда эса бу вақт 2 ё 4 дақиқагача қисқаради ” дейди ушбу тадқиқотда қатнашган олимлардан бири Даниел Бон.

Мазкур ўрганишда тадқиқотчилар махсус воситалар орқали лифт ичида сунъий тарзда йўталишни келтириб чиқаришди. Олимлар лифт ичидаги ҳаводан вирус зарраларини аниқлаш учун лазер нурларидан фойдаланишган. Шунда кейин улар коронавирус томчиларининг миқдорини ҳисоблаб чиқишди.

Олимлар мазкур тадқиқотдан келиб чиқиб коронавирусни юқтириб олмаслик учун агар имкони бўлса, лифт эшикларини узоқроқ муддат давомида очиқ қолдириш кераклигини, одамлар лифт ичида гаплашиш ва йўталишдан тийилишлари лозимлигини маслаҳат беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!