Коронавирус кузда янада хавфли касалликка айланиши мумкин — шифокор

Коронавирус кузда янада хавфли касалликка айланиши мумкин — шифокор

Пастер номидаги Санкт-Петербург Эпидемиология ва Микробиология илмий-тадқиқот институти директори, Россия Фанлар академиясининг академиги Aрег Тотолян кузда баҳорга қараганда CОVID-19нинг янада жиддий курсига дуч келиш эҳтимоли борлигини таъкидлади.

"Бунга психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак", деди у.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир ўзини ўзи изоляция қилаётганлар кузга бориб бунга имкон тополмаслиги мумкин. Натижада улар илгари коронавирусга чалинган беморларга қараганда кўпроқ касал бўлишади. Кузги SARS-CoV-2 вирусининг илгари маълум бўлган ва нисбатан зарарсиз коронавируслар билан комбинацияси самараси маълум эмас.

"Ҳозирча  биз мавсумий инфекцияларни CОВИД-19 билан қандай бирлаштириш ҳақида илмий асосда жавоб беришга тайёр эмасмиз — улар ўзларининг ҳаракатланишини мураккаблаштирадими ёки аксинча, одатдаги коронавирусга қарши антитаналар ҳимоя вазифасини бажарадими, номаълум", — дея тушунтирди Тотолян.

Шунингдек, олим Роспотребнадзор раҳбари Aнна Попованинг сўзларига ишора қилди, у ўтган йиллардагига нисбатан гриппнинг бошқа штаммлари тарқалиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!