Коронавирус Ким Чен Инни оғир аҳволга солиб қўйди

Коронавирус Ким Чен Инни оғир аҳволга солиб қўйди

Дунёдаги энг ёпиқ давлатлардан бири бўлган Шимолий Корея коронавирус пандемияси туфайли кучли иқтисодий инқирозга учради. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Daily NK янгиликлар агентлиги ва Fitch рейтинг агентлигига кўра, Пхеньян 17 йил ичида биринчи марта облигациялар чиқаришга тайёрланмоқда. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин оғир аҳволдан чиқиш учун бадавлат маҳаллий элитадан облигациялар сотиб олишни талаб қилмоқда ва шу тариқа мамлакат бюджетининг 60 фоизини молиялаштириш учун хорижий валюта жалб қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади Finansial Times экспертларга таяниб. Американинг Ташқи сиёсий тадқиқот институти ходими Бенжамин Сильберштейннинг сўзларига кўра, ҳукумат облигациялар сотиб олишни режимга содиқликнинг намойиши сифатида баҳолайди.

"Бу [облигация чиқарилиши] санкциялар ва вирус туфайли жуда катта молиявий муаммоларга дуч келинаётганининг биринчи ҳақиқий белгисидир", деди Вена университетининг Шимолий Кореядан эксперти Питер Уард. Унинг сўзларига кўра, бундай облигациялар эгаларига қарз маблағларини қайтариш кафолати йўқ.

Fitch рейтинг агентлигига кўра, Шимолий Корея иқтисодиёти 2020 йилда 6 фоизга пасаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!